Белдаги оғриқ кўпинча морфологик ва функционал ўзгаришлар туфайли мушак тўқималари ҳамда суяк тизимида рўй беради. Айнан шу ҳолатлар кўп ҳолларда бел атрофида ноқулайлик ва оғриқ ҳиссини пайдо қилади.
Шу билан бирга, ошқозон-ичак тизимига оид айрим касалликлар ҳам бел оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, аппендицит, ичакларда овқатнинг ўтмай қолиши, буйрак санчиғи ёки таносил тизимидаги хасталиклар (гонорея, трихомониаз, хламидиоз, уреаплазмоз, андексит) шу қаторига киради.
Баъзи ҳолларда оғриқ саратон хасталиклари ёки модда алмашинуви жараёнининг бузилиши туфайли ҳам ривожланиши мумкин. Ўсма кўпинча сурункали оғриқ келтириб чиқаради, аммо неврологик белгилари кузатилмайди. Шунингдек, остеомиелит ҳам узоқ давом этадиган оғриқ манбаи бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!