Эдинбург университети олимлари олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики, мушуклар ҳам инсонлар сингари деманциядан азият чекиши мумкин. Pravilamagнинг ёзишича, мутахассислар 25 та деманс аломатлари кузатилган мушук миясини ўрганиб чиқишди.
Ушбу мушукларда йўналиш бўйича адашиш, уйқу бузилиши, овоз чиқаришнинг ортиши ва унутувчанлик каби белгилар кузатилган. Тадқиқот давомида ҳар бир мия намунаси таркибида бета-амилоид номли оқсил йиғилмалари топилди — бу модда одамларда учрайдиган Альцгеймер касаллигига хосдир. Олимлар, шунингдек, касаллик таъсирида мушукларда синапслар — асаб ҳужайралари ўртасидаги алоқа узилишларини қайд этди. Бу эса сигнал етказилиши, хотира, тафаккур ва кундалик ҳаракатларга салбий таъсир кўрсатади.
Тадқиқот муаллифларидан бири доктор Роберт МакГичаннинг таъкидлашича, мушук ва одамдаги деманс ўртасидаги ўхшашликлар янги даволаш усулларини топишга ёрдам беради. Унинг фикрича, касаллик ривожланиш механизми икки турда ҳам жуда ўхшаш бўлгани учун, инсонлар учун ишлаб чиқилган айрим дори воситалари, жумладан яқинда тасдиқланган анти-амилоид препаратлари, мушукларга ҳам фойда бериши мумкин.
Келгусида мушук миясини чуқур ўрганиш инсонларда Альцгеймер касаллигини янада яхши тушунишга ва самарали даволаш усулларини тезроқ ишлаб чиқишга замин яратади.
Мушуклардаги деманс инсонлардагига жуда ўхшаш
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар