Кўпчилик дуч келадиган муаммолардан бири — тирноқнинг этга ўсиб кириши. Бу ҳолат одатда оёқ бош бармоғида кўп кузатилади ва оғриқ, қизариш ҳамда яллиғланишга олиб келиши мумкин.
Асосий сабаблар:
Тирноқни нотўғри кесиш (уни жуда чуқур олиб ташлаш);
Тор пояфзал кийиш;
Оёқлардаги ортиқча терлаш ва гигиенага амал қилмаслик;
Генетик омиллар (тирноқ шаклининг ирсий хусусияти).
Қандай олдини олиш мумкин?
Тирноқни доимо тўғри шаклда, юмалоқ эмас, текис қилиб олиш.
Тор ва ноқулай пояфзалдан воз кечиб, оёққа қулай, чарм ёки ҳаво ўтказадиган материалдан тайёрланган пояфзал кийиш.
Оёқларни тоза ва қуруқ сақлаш, мунтазам педикюр қилиш.
- Агар оғриқ ёки яллиғланиш кучайса, уй шароитида эмас, балки мутахассис подолог ёки дерматологга мурожаат қилиш зарур.
Шифокорлар таъкидлайди: ўзбошимчалик билан тирноқни кесиб, уни олиб ташлаш ҳолатни янада оғирлаштириши мумкин ва инфекция келтириб чиқариши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!