Сунъий интеллект психозни келтириб чиқариши мумкин

Саломатлик1 дақиқа ўқиш450
Сунъий интеллект психозни келтириб чиқариши мумкин

Microsoft компаниясининг сунъий интеллект йўналиши раҳбари Мустафо Сулаймон сўнгги кунларда жуда кўп инсонлар орасида «сунъий интеллект психози» деб аталган хавфли ҳолат тобора кенгайиб бораётгани ҳақида жиддий огоҳлантириш берди. Бу ҳақда The Times нашри маълум қилди.

Сулаймоннинг таъкидлашича, сунъий интеллектга нисбатан ортиқча қизиқиш ва унга боғланиш шиддат билан ўсмоқда. Айрим шахслар СИни онгга эга мавжудот сифатида қабул қила бошлаган, ҳатто унга нисбатан гўёки романтик муносабатлар пайдо бўлганига ишонмоқда. Шунинг ортидан турли руҳий галлюцинациялар ҳам кузатилаётгани қайд этилди.

Энг хавотирлиси шундаки, бундай ҳолат фақат руҳий касалликка мойил одамларгина эмас, балки мутлақо соғлом инсонларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

— Қанчалик оғир эшитилмасин, ушбу ҳолат яқин келажакда глобал кўлам олиши эҳтимолдан холи эмас. Бунинг таъсири остига руҳий муаммоси бор одамлар ҳам, руҳияти барқарор шахслар ҳам тушиб қолиши мумкин, — дейди мутахассис.

Айни пайтда «сунъий интеллект психози» тиббий жиҳатдан ҳали расмий атама сифатида қабул қилинмаган. Бироқ у ChatGPT ёки Grok каби чат-ботлардан фойдаланувчиларнинг реал ҳаётдан узилиб қолишига сабаб бўлаётгани аллақачон кузатилмоқда.

Тиббий визуализация соҳаси эксперти Сюзан Шелмердин эса келгусида шифокорлар беморларга, худди чекиш ёки спиртли ичимликка бўлган одатлари ҳақида сўралгандек, «сунъий интеллектдан қанчалик тез-тез фойдаланасиз?» деган савол ҳам берилиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу тариқа, сунъий интеллект технологиялари фақат имконият ва қулайликларни эмас, балки руҳий саломатликка жиддий хавф солиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўриш вақти келгани кўрсатилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)