date

Киви — витаминларга бой, мевалар орасида чемпион

Киви — витаминларга бой, мевалар орасида чемпион

Баҳор ойларида организм кўпроқ витамин талаб қилади. Олма ёки оддий цитрус меваларидан ташқари, киви ҳам бу борада энг яхши танлов ҳисобланади. Кўпчилик уни четлаб ўтади, лекин бежиз эмас: бу мева “суперфоод”лар ичида чемпион саналади.

Ҳомиладор аёллар учун фойдали

Яшил киви 100 граммида C витамини кунлик меъёрини тўлиқ таъминласа, сариқ киви эса икки бараварини беради. Шунингдек, сариқ киви фолий кислотасига бой — бу эса ҳомиладорлик даврида жуда муҳим бўлган витамин. У ҳомила ривожида нуқсонларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Юрак, қон ва кўриш учун ҳимоя

Кивининг таркибида юрак фаолияти учун зарур бўлган калий, холестеринни камайтирувчи тола ва қаришга қарши антиоксидантлар мавжуд. Каротеноидлар ва бошқа фойдали моддалар кўрлик, саратон ва қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Сариқ киви эса темир етишмовчилиги бўлган аёллар учун айниқса фойдали.

Босим ва ҳазмга ёрдамчи

Тадқиқотлар киви қонни суюлтириб, холестерин мувозанатини яхшилашини кўрсатган. Гипертония билан оғриган беморларда эса қон босимини пасайтиришга кўмаклашади. Яшил кивида эса оқсилни тез ҳазм қилишга ёрдам берадиган фермент мавжуд, шу сабабли у овқат ҳазмини енгиллаштиради.

Шамоллашга қарши табиий восита

Олимлар 4 ҳафта давомида мунтазам сариқ киви истеъмол қилган одамлар орасида шамоллаш частотаси камайишини аниқлашган. Айниқса, болалар ва кексаларда симптомлар анча енгил кечган.

Эҳтиёт чораси

Шу билан бирга, киви аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабаб, уни илк бор синаб кўраётган одамлар эҳтиёткор бўлишлари лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Киви — витаминларга бой, мевалар орасида чемпион