Олимлар олиб борган кенг кўламли тадқиқот оғиз гигиенасининг аҳамиятини яна бир бор исботлади. 122 мингдан зиёд одам ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинганда, оғиз бўшлиғидаги микроблар таркиби ошқозон ости бези саратони хавфи билан тўғридан-тўғри боғлиқ экани аниқланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, саратон ташхиси қўйилган беморларнинг тупугидан 27 хил бактерия ва замбуруғ тури топилган. Бу эса касалликка чалинганлик эҳтимолини уч баравардан ҳам кўпроқ оширади.
Шифокорлар оғиз микроблари сўлак орқали ошқозон ости безига кириб, яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди. Айнан шу ҳолат хавфли ўсмалар ривожига йўл очиши мумкин.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, кундалик тиш парвариши наинки оғиз бўшлиғи соғлиги, балки умумий саломатлик учун ҳам муҳим. Мунтазам равишда тиш ювиш нафақат кариес ва яллиғланишдан ҳимоя қилади, балки ошқозон ости бези саратонини ҳам олдини олишда самарали йўл ҳисобланади.
Экспертлар инсонларга эрталаб ва кечқурун камида икки марта тиш ювишни, шунингдек, тиш ипидан ва оғиз чайиш воситаларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.