date

Олимлар дориларсиз қон босимини қандай тушириш усулини топди

Олимлар дориларсиз қон босимини қандай тушириш усулини топди

Суррей университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, чой, қора шоколад, олма ва узум каби маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш қон босимини пасайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Мутахассислар бу таъсир ушбу маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлган флаван-3-оллар номли табиий моддалар билан боғлиқ эканини таъкидламоқда. Какао, чой, турли мевалар ва резаворларда учрайдиган ушбу бирикмалар юрак-қон томир тизими учун ижобий аҳамиятга эга.

Олимлар 145 та рандомизацияланган тадқиқот натижаларини таҳлил қилар экан, флаван-3-оллар, айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларда босимни туширишда муҳим роль ўйнашини аниқлаган. Айрим ҳолатларда эса унинг самараси ҳатто дорилар таъсирига яқин бўлган.

Тадқиқот жараёнида ушбу моддалар қон томирларининг ички қатлами — эндотелий фаолиятини яхшилаши ҳам маълум бўлди. Бу эса флаван-3-оллар қон босимидан қатъий назар, умумий саломатлик учун ҳам фойдали эканини кўрсатади.

Олимларнинг қайд этишича, флаван-3-оллар дори воситаларининг ўрнини босмайди. Бироқ уларни мувозанатли овқатланиш таркибида меъёрда истеъмол қилиш юрак саломатлигини қўллаб-қувватлашда қўшимча фойдали омил бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар дориларсиз қон босимини қандай тушириш усулини топди

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари