21:17 / 04.11.2019
6 866

Оёқларда томир тортишиши нимадан дарак?

Оёқларда томир тортишиши нимадан дарак?
Фото: «Compressor-trade.ru»
Шифокор-ортопед, Германияда спорт тиббиёти ва профилактикаси жамияти вице-президенти Аксель Кляйн оёқлардаги томир тортишишининг асосий сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилади.

Унинг сўзларига кўра, бу жисмоний фаоллик етишмаслиги, шунингдек, жиддий касалликлар аломати ҳам бўлиши мумкин.

Агар оёқ мушаклари тўсатдан қотиб қолса ва бу ҳолат кучли оғриқни келтириб чиқарса, қалқонсимон безни текширтириш керак. Бундан ташқари, у диабет аломати ёки айрим дори воситаларининг нохуш таъсири бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Кляйннинг таъкидлашича, оёқдаги томир тортишишига ўта тор пойабзал ҳам сабаб бўлади. Бу дарднинг кексаларда кузатилиши эса қон томирлардаги ўзгаришлардан далолат.

Томир тортишиши тезлашганда неврологга мурожаат этинг: у нерв ёки мушак шикастланиши аломатлари бор-йўқлигини текширади.
Шифокор магнийли қўшимчалар мушак спазмини камайтиришга ёрдам беради деган миш-мишни рад этди. Унинг сўзларига кўра, магнийнинг мушаклар ҳолатига ижобий таъсирини тасдиқловчи илмий далиллар йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оёқларда томир тортишиши нимадан дарак?