19:58 / 02.03.2015
11 079

Тошкентдаги олий таълим муассасаларининг бинолари қиёфаси янгиланади

Тошкентдаги олий таълим муассасаларининг бинолари қиёфаси янгиланади
Тошкент шаҳрида 5 та олий таълим муассасасига тегишли 20 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари институти ҳудудида катта миқёсдаги қурилиш ишлари қизғин кечмоқда. Бу ердаги бешта объект ҳудудида ўтган йили бошланган ишларни тугатиш мўлжалланган. Бундан ташқари, яна иккита бинонинг реконструкция ишлари бошланиш арафасида.

Шунингдек, Тошкент Давлат политехника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент Давлат аграр институти ва Тошкент Давлат стоматология институтида ҳам қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўқув корпусларини реконструкция қилиш ишлари бошланди.

Қолаверса, ОТМлар моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2014 йилнинг ёзида асос солинган янги Тошкент Давлат стоматология институтида қайта таъмирлаш ишлари тугатилган.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги олий таълим муассасаларининг бинолари қиёфаси янгиланади