date
views 9 262

Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота қачон чиқарилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота қачон чиқарилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда йирик миқдордаги янги банкнота баҳор мавсумида чиқарилиши мумкин.

Айрим интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Ушбу хабарларда айтилишича, янги 100 минг сўмлик банкнота Наврўз байрами олдидан муомалага чиқарилади.
Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Марказий банк билан боғланилди.

“Йирик миқдордаги банкнота чиқарилиши ҳақида илгари ҳам хабар бергандик. Янги банкноталар чиқарилиши ҳақида техник топшириқлар ишлаб чиқарилган. Ҳозирги вақтда иш олиб борилмоқда. Бироқ, банкнота муомалага чиқиши бўйича аниқ сана белгиланмаган”, – деб маълум қилди Марказий банк матбуот хизмати вакили.

Марказий банкдаги бошқа манбаанинг маълумотига кўра, янги банкнота Наврўзга чиқарилиши керак. Ҳозир дизайн ва чоп этишга рухсат кутилмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ сана номаълум. Бу 1 март, 21 март ёки 1 апрель ҳам бўлиши мумкин.

Манба: Sputniknews-uz.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота қачон чиқарилиши маълум бўлди