5 синф ўқувчиси Рустам Мухамеджанов Халқаро олимпиадада 1- ўринни эгаллади (фото, видео)

  • 22 май 2019, 00:32
  • 1 167
  • Ўзбекистон
  • 5 синф ўқувчиси Рустам Мухамеджанов Халқаро олимпиадада 1- ўринни эгаллади (фото, видео)
    Бутун Европа, Осиё, Ўрта шарқ ҳамда бошқа бир нечта давлатларга жуда кенг машҳур бўлган “HIPPO" Халқаро инглиз тили олимпиадасида бир қанча Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Олимпиада 3 босқичдан иборат бўлиб, саралаш ва ярим финал босқичлари кетма-кет равишда ҳар бир давлатнинг ўзида бўлиб ўтади.

    Ярим финал босқичидан сараланган кучли иштирокчилар финал босқичида иштирок этиш учун Италия давлатининг Венеция ҳамда Лидо Де Жесоло шаҳрига боришади.


    Шу жараёнда Ўзбекистонимиздан ҳам 2 нафар ўқувчи HIPPO 1-даражасида Нодавлат таълим муассасаси “Wunderkind Study” мактабининг 5 синф ўқувчиси Рустам Мухамеджанов ҳамда HIPPO 2-даражасида Нодавлат таълим муассасаси “Лидер Таълим” мактабининг 6 синф ўқувчиси Рамиз Зохрабовлар финал босқичида иштирок этишди.

    Жами 40 та давлатдан 36 мингта иштирокчи иштирок этган бўлиб, ушбу олимпиадада 32 та давлат финал босқичи иштирокчилари сифатида Италия давлатига инглиз тили фанидан беллашиш учун боришди. Олимпиаданинг финал босқичи жорий йилнинг 11-12 май кунлари Италия давлатининг Венеция, Лидо Де Жесоло шаҳрида бўлиб ўтди.



    Ушбу 32 давлат ўртасида Нодавлат таълим муассасаси “Wunderkind Study” мактаби 5 синф ўқувчиси “Рустам Мухамеджанов” энг юқори 101 балл кўрсатгич билан 32 та давлат ўртасида 1-ўринни эгаллади ва Amerika Mizzou Academy мактабида 2 ҳафталик бепул таълим олишни ва дунёга машҳур бўлган Халқаро инглиз тили нашриётлари Pearson, IESOL томонидан бир қанча кучли cертификатларни қўлга киритди.



    Рамиз Зохрабов гарчи совринли ўрин эгаллай олмаган бўлсада, лекин юқори 85 балл кўрсатгич билан, тенгдошлари орасида Ватанимиз шарафини кўтарилишига ўз ҳиссасини қўшди.

    Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистонимиз ёшлари нафақат спорт мусобақалари, балки фан олимпиадалари билан ҳам ватанимизни дунёга танитишга қодирдир. Биз бу билан албатта фахрланамиз.

    Яна бир бор ғолибимиз Рустам Мухамеджановни бутун Ўзбекистон номидан табриклаймиз.

    Биз сен билан фахрланамиз Рустам. Келгуси ўқиш ва ишларингда ривож тилаймиз. Доим мана шундай ватанимиз байроғини кўкларга кўтариб юргин.

    Фикрлар

    » » 5 синф ўқувчиси Рустам Мухамеджанов Халқаро олимпиадада 1- ўринни эгаллади (фото, видео)