23:30 / 03.10.2020
3 400

Бошқарув сифати индикаторларининг навбатдаги нашрида Ўзбекистон ижобий динамика қайд этди

Бошқарув сифати индикаторларининг навбатдаги нашрида Ўзбекистон ижобий динамика қайд этди
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Жаҳон банки томонидан 2019 йил якунларига кўра Бошқарув сифати индикаторлари (the Worldwide Governance Indicators (WGI) бўйича ҳисоботини элон қилинди.

Мазкур чоп этилган нашрда жами 214 та мамлакатда 33 та мустақил ахборот манбаларига асосланган ҳолда бошқарув сифати ва самарадорлигини глобал даражада ўрганишга доир олтита мустақил индикаторлар доирасида баҳоланди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, юқорида кўрсатиб ўтилган барча олтита таркибий индикатор бўйича мамлакатимиз учун берилган баҳолар ва ўринлар фақат ижобий томонга силжиётгани кузатилади.
Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари

Юқоридан келтирилган жадвалдан кўриш мумкинки, мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш ва жамият ҳаётида қунун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, “Тартибга солиш сифати” индикатори бўйича 2 поғона мамлакатимизни “Ҳуқуқ устуворлиги” ва “Коррупцияни тийиб туриш” индикаторида 3 поғонадан ўсишига туртки бўлди.

Шу билан биргаликда ушбу нашрда мамлакатимиз учун берилган кўрсаткичлар бу соҳадаги ўзгаришларни янада жадал равишда давом эттириш заруратини кўрсатиб беради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бошқарув сифати индикаторларининг навбатдаги нашрида Ўзбекистон ижобий динамика қайд этди