date

UzAuto Motors яшираётган сир ошкор бўлди

UzAuto Motors яшираётган сир ошкор бўлди

UzAuto Motors 25 август куни янги Chevrolet Tahoe 2025 моделини тақдим қилиши мумкин, деб Kursiv хабар берди.

Компания ҳали расман номини ошкор қилмаган бўлса-да, тизердаги тасвир янги автомобил айнан Tahoe эканини кўрсатмоқда. Chevrolet.uz сайти коди орқали ҳам тизерда “Tahoe2” номи қайд этилгани маълум бўлди.

AQШ бозорида Tahoe 5,3 литрли V8 (355 от куч), 6,2 литрли V8 (420 от куч) ва 3,0 литрли дизел Duramax двигателлари билан сотилмоқда. Барча турлари 10-диапазонли автомат узатмага эга бўлиб, харидор танловига кўра олдиндан ёки тўлиқ приводда таклиф этилади.

Комплектациясига қараб, Tahoe 10,2 дюймли мультимедиа экрани, рақамли прибор панели, Bose аудио тизими ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланади. Иккинчи ва учинчи қатор ўриндиклар йиғилганда, юкхона ҳажми 3,4 минг литрдан ошиб кетади.

AQШ бозорида Tahoe нархи $59 мингдан бошланади. Янги моделнинг Ўзбекистонда тақдим этилиши премиум SUV бозорида катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors яшираётган сир ошкор бўлди