Россияда энг арзон рамали Tank йўлтанламаси хитга айланди

Great Wall Мотор компанияси ўзининг рамали Tank 300 йўлтанламаси Россия бозорида муҳим натижага эришганини маълум қилди. 2023-йил феврал ойидан буён ушбу моделнинг сотуви 35 минг донадан ошди. Юбилей автомобили "Оқ Олхон" рангидаги "Сити Драйв" версиясида ишлаб чиқарилди, унинг 2026-йилги модел йили учун нархи 4,8 миллион рублни ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Статистикага кўра, харидорлар орасида энг оммабоп комплектация "Сити Премиум" бўлиб, у умумий сотувларнинг 40 фоизини ташкил қилади. Ҳудудлар кесимида эса етакчилик Москва ва Москва вилоятига тегишли (25,7 фоиз). Ундан кейинги ўринларда Приволжск ва Шимоли-Ғарбий федерал округлари бормоқда.
Tank 300 учун энг кўп танланган ранг "Қора Богдо" бўлиб, 12 мингдан ортиқ харидор айнан шу рангни маъқул кўрган. Шунингдек, харидорларга "Оқ Олхон", "Кулранг Шантар", "Чарский апельсин" ва "Қизил Элтон" ранглари ҳам таклиф этилади.
Техник жиҳатдан автомобил 218 от кучига эга 2,0 литрли турбомотор ва 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Йўлтанламас 224 мм клиренсга эга бўлиб, 700 мм чуқурликдаги сув тўсиқларини енгиб ўта олади ва 2500 кг гача бўлган тиркамани тортиш имкониятига эга.
Россия бозори учун мўлжалланган моделлар кучайтирилган коррозияга қарши ҳимоя ва тўлиқ қишки пакет билан таъминланган. Унга ўриндиқлар, рул чамбараги, ойналар ва ювиш тизими форсункаларини иситиш функциялари киритилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!