18:18 / 19.02.2017
8 374

Олимлар уйқу вақтида телефонни кароватдан узоқроқ тутишни тавсия қилишди

Олимлар уйқу вақтида телефонни кароватдан узоқроқ тутишни тавсия қилишди

Америкалик олимлар уйқу вақтида ёқиқ телефоннинг салбий асоратларидан огоҳлантиришди. Тадқиқотчилар тунда телефонни имкон қадар кароватдан узоқда сақлашни тавсия қилишди. Бу ҳақда "Ортодокс" тиббий порталига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, соғлом уйқу ва инсоннинг туш кўриши учун масъул мелатонин гормони атроф-муҳитга ўта таъсирли бўлар экан. Айниқса гаджетлардан таралаётган нурларга. Улар одатий рефлектор боғлиқлик - тун-уйқу тизимини бузади ва инсоннинг уйқусизликдан азият чекишига сабаб бўлади.

Тунги даҳшатли тушлар, шунингдек эрталабки асабийлашиш ва руҳий тушкунлик ҳолати ҳам телефон туфайлидир. Девайсларнинг организмга узоқ вақт давомида таъсир қилиши жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашларича, инсон камида етти соат ухласагина юқори ишчанлик натижаларини кўрсата олади. Уйқу соатларининг камайиши эса инсоннинг иммун тизими бузилишига сабаб бўлади. Баъзан иштаҳа йўқолади, руҳий касалликлар шаклланади. Организмнинг қариш жараёни тезлашади, ўз-ўзини вайрон қилиш механизми ишга тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар уйқу вақтида телефонни кароватдан узоқроқ тутишни тавсия қилишди