
Жорий йилнинг 23 март куни соат 11:30ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, «Янги Ўш» кўчасида жойлашган «Роҳат автосервис» биноси қаршисида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли; ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги «Ласетти» русумли; ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги «Лабо» русумли; ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги яна бир «Ласетти» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув бўлган.
ЙТҲ натижасида, «Лабо» русумли автомобиль ҳайдовчиси К.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар