date

Саудия Профессионал Лигаси. “Ал-Ҳилол” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Иттиҳод”дан устун келди

Саудия Профессионал Лигаси. “Ал-Ҳилол” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Иттиҳод”дан устун келди

Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 5-турида “Ал-Ҳилол” 1 сентябрь, жума куни “Ал-Иттиҳод” меҳмони бўлди.

Учрашув “Ал-Ҳилол”нинг 4:3 ҳисобида ғалабаси билан якунланди. “Ал-Иттиҳод” таркибида Ромариньо, Абдурразоқ Амдалла ҳамда Карим Бензема гол муаллифи бўлган бўлса, “Ал-Ҳилол” сафида Александр Митрович ҳет-трик қайд этди. Яна бир гол Салим ал-Досари ҳисобига ёзилди.

“Ал-Ҳилол” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 13 тага етказиб, биринчи ўринда бормоқда. “Ал-Иттиҳод” эса 12 очко билан 2-поғонадан жой олган.


Саудия Профессионал Лигаси

5-тур баҳси

1 сентябрь, жума

“Ал-Иттиҳод” – “Ал-Ҳилол” 3:4

Голлар: 1:0 – 16 Ромариньо, 1:1 – 20 Митрович, 2:1 – 38 Бензема, 3:1 – 45 Амдалла, 3:2 – 60 Митрович, 3:3 – 65 Митрович (пенальти), 3:4 – 71 Ал-Досари.

“Ал-Иттиҳод”: Гроэ, Ал-Олайян (Кадеш, 67), Хаусауи (Ал-Хавсави, 82), Шарахили, Бамасуд (Ал-Шенгити, 67), Канте, Фабиньо, Коронадо (Жота, 60), Бензема, Ромариньо (Ал-Жамаан, 81), Амдалла.

“Ал-Ҳилол”: Буну, Абделҳамид, Кулибали, Ал-Булайхи, Ал-Шаҳрани (Ал-Досари, 86), Милинкович-Савич, Канно (Майкл Ричард, 46; Ал-Фараж, 87), Рубен Невеш, Ал-Досари, Малком (Ал-Брейк, 90), Митрович.

Огоҳлантиришлар: Хаусауи (41), Бамасуд (63), Ал-Булайхи (88), Ал-Жамаан (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Профессионал Лигаси. “Ал-Ҳилол” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Иттиҳод”дан устун келди