“Манчестер Сити” юлдузлари Ҳусановни қандай ҳимоя қиляпти?

Спорт2 дақиқа ўқиш57.1K
“Манчестер Сити” юлдузлари Ҳусановни қандай ҳимоя қиляпти?
Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасидаги дебют учрашувидаёқ қўпол хатоларга йўл қўйди. Хусусан, “Челси”нинг қарши учрашувнинг дастлабки беш дақиқасида ҳаяжонини енга олмаган ёш ҳимоячи “Манчестер Сити” дарвозасига киритилган ягона голга сабабчи бўлди, бир дақиқадан кейин қўполлиги учун сариқ карточка олди ва яна тўп узатишлари аниқ чиқмади.

Ҳамюртимиз бахтига “шаҳарликлар” рақиб дарвозасига учта тўп киритиб, мағлубиятни ғалабага айлантириб юборди.
“Манчестер Сити” юлдузлари Ҳусановни қандай ҳимоя қиляпти?
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола, асосий тўпурар Эрлинг Холанд ўзбек легионерини қўллаб-қувватлаб, илиқ гапларни айтди, “Этихад” стадионидаги мухлислар Абдуқодирни олқишлар билан кузатиб қўйди.

Манчестерликларнинг етакчи ҳимоячиларидан швейцариялик ҳимоячи Мануэль Аканжи ҳам Абдуқодир Ҳусанов учун ўз фикрларини билдириб ўтди. Аканжи легионеримиз билан бирга ҳимоя марказида ўйнаган эди.
“Манчестер Сити” юлдузлари Ҳусановни қандай ҳимоя қиляпти?
- Ўйин давомида мен Абдуқодир Ҳусановни ҳимоя қилишга, ҳақиқатан янада қийин аҳволга тушиб қоладиган вазиятларни юзага келишига йўл қўймасликка ҳаракат қилдим. Айниқса, “Челси” сингари кучли жамоа ва индивидуал маҳорати юқори футболчиларга қарши ўйнаш жуда мураккаб экани учун буни инобатга олишим керак эди.

Дастлабки дақиқалардаги воқеалардан кейин мен Ҳусановга бўлиб ўтган нарсалар ҳақида кўп ўйланмасликни, ўйинни давом эттириш кераклигини тушунтирдим. Кейинги гал Эдерсонга қўрқмай пас бериши мумкинлигини, навбатдаги тўқнашувни ютса, ўзига бўлган ишончи ошишини айтдим.

Бўлган ишларнинг барчасини табиий ҳол сифатида баҳолаш лозим.

Албатта, старт идеал чиқмади, лекин Абдуқодир жуда тез ва яхши даражада тиклана олди. “Челси”дек қудратли рақиб билан ўз мухлисларинг кўз ўнгида ўйнаш осон эмас. Биз Ҳусановни майдоннинг ўзидаёқ қўллаб-қувватлашга уриндик ва уёғига ёш футболчи яхши ўйнаб кетди.

Абдуқодир ўзининг энг зўр ўйинини кўрсатишга уринди, бунинг учун ҳали олдинда жуда кўп учрашувлар бор, уларда албатта ўз маҳоратини намойиш қила олади.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола Ҳусанов билан гаплашиш учун “рус ёки ўзбек тилини ўрганишимиз керак” деди, лекин бу муаммо бўлмайди.

Абдуқодир французчага қараганда инглиз тилини яхшироқ тушунишини айтди, шу боис мен у билан инглизча мулоқот қиляпман. У тез орада инглиз тилидаги билимларини кучайтириб олади, чунки мулоқот қилишни ўрганиши энг аввало ўзи учун керак.

Айниқса, тил билиш биз – марказий ҳимоячилар учун зарур, чунки жамоадошларимизга кўпроқ ёрдам беришимиз талаб этилади.

Бу борада Абдуқодир кўп нарсани тушунади, лекин яхши гапира олмайди, бу ўткинчи ҳолат, ҳали ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади, - деди Мануэль Аканжи.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  2. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  3. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  4. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  5. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  6. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  7. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  8. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)
  9. Маданият
    Хонанда Хамдам Собировнинг “Пешта” қўшиғига малайзияликлар ҳам рақсга тушди (видео)
  10. Дунё
    Трамп НАТО билан келишилган баёнот матнига Украинани ҳам қўшиб ўзгартирди