07:59 / 19.02.2025
22 558

Ҳусановдан Винисиус устидан “кулиб ташлаш”ни талаб қилишмоқда!

Ҳусановдан Винисиус устидан “кулиб ташлаш”ни талаб қилишмоқда!
“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувида Мадридда “Реал” меҳмони бўлади.

Манчестерлик футбол ишқибозлари клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали Хосеп Гвардиоладан Абдуқодир Ҳусановни бўлажак баҳсда бошланғич таркибга майдонга туширишни сўраяпти. Улар ўзбек футболчиси рақибнинг энг хавфли ҳужумчиси Винисиус Жуниорни тўхтатишга қодир, деб ҳисобламоқда.

Brighton Brighton:
Ҳусанов аввалги ўйинда “Ньюкасл” ҳужумчиларининг мазасини қочирди. Улар Абдуқодирга тўқнаш келишдан қўрқиб, Жон Стоунс томонга ўтди. Лекин ўзбек футболчиси жамоадошига ёрдамга бориб, рақибнинг ҳаётини қийинлаштириб қўйди.

Kevin Omondi:
Мен Ҳусанов энди Винисиуснинг устидан “кулиб ташлашини” истайман. Пеп уни илк дақиқадан ўйнатсин!

Busi Dlahmini:
Ҳусанов энергия манбаи экан, “Реал Мадрид” билан учрашувда у бизга керак.

Always Smile 07:
Мен Ҳусанов Винисиусни қўрқитиб қўйиши тарафдориман. Бунинг учун Абдуқодирда маҳорат етарли. Гвардиола бўлажак ўйинда уни албатта майдонга тушириши шарт.

Dennis Ombati:
Биз ўзимизга керакли ҳимоячини энди топдик.

Victor Koasisochukwu:
Ҳусановга гап йўқ, суперюлдузга айланади ҳали...

Mbarak Mae:
Ҳусанов ўтган ўйинда “Ньюкасл” ўйинчиларининг таъзирини берди.

Amo:
Мен “Арсенал” мухлисиман, лекин Ҳусанов иқтидор эгаси эканини айтишим шарт.

Favour Godwin:
Ҳусанов “Бернабеу”ни портлатади шекилли.

Mïstår Sülphürïç Åçíd:
“Манчестер Сити” фанатларига Ҳусанов ёққанини айтишим керак.

Kibet Mathew:
Рақиблар Абдуқодирга қарши ўйнагиси келмай қоляпти.

Hobab Mulenga:
“Ньюкасл”га қарши учрашувда Ҳусанов бехато ва ёрқин ўйин кўрсатгани боис, рақиб дарвозамизга йўл топа олмади. Шу ишни Мадридда ҳам давом эттирайлик.

Andy Bi:
Ҳусановни буқадай кучи бор экан, бу жуда яхши хусусият. Рақиблар ҳар гал унга урилганида учиб кетяпти. Бунинг ёмон томони – ҳакам жарима белгилайди ва ҳатто сариқ карточка кўрсатиши мумкин.

Toochi Oparaji:
Льюис ўрнига Ҳусановни бошланғич таркибда ўйнатавериш керак. Гвардиола Абдуқодирни “Реал”га қарши ўйнат.

Methodology ZeGreat:
Винисиусга ҳозирдан раҳмим кела бошлади. Абдуқодир ҳеч кимни аямайдиган ўйинчи.

Athoryan Kingspart:
“Ньюкасл” юлдузлари Ҳусанов олдида ёш боладай бўлиб қолди. Илтимос, “Реал”га қарши шу йигит ўйнасин.

Lån Dön:
Ҳусановнинг навбатдаги нишони – Винисиус Жуниор.

Taku Nahk:
Ҳусанов аёвсиз ўйнар экан. Абдуқодир биз учун Винисиуснинг таъзирини бериб қўй.

Brian Serem:
Гвардиола йўл қўйиши мумкин бўлган энг катта хато бу “Реал”га қарши Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширмаслик бўлади.

Eric Zybion:
Ҳусанов илк дақиқалардан ўйнаса, Винисиусга мавсум охиригача жароҳат кафолатланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт