
Европа Лигасида яримфиналнинг дастлабки ўйинларида йирик ҳисоблар қайд этилди.
Билбаодаги марказий баҳснинг 35-дақиқасида мезбонлар вакили Вивиан Хойлундга нисбатан ишлатган фоли учун қизил карточка олди. "Қизил иблислар" ушбу баҳсда «Атлетик»ка жавобсиз 3 та гол уриб, йирик ғалабани тантана қилишди. Шу тариқа "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да ўтадиган баҳсдан аввал катта устунликка эга бўлди.
Европа Лигаси. Яримфинал
Биринчи ўйинлар. 1 май
Атлетик — Манчестер Юнайтед 0:3
Голлар: Каземиро (30), Фернандеш (37 пеналти, 45).
Атлетик — Агирресабала, Де Маркос (Горосабел, 42), Вивиан, Алварес, Берчич, Хаурегисар, де Галаррета (Прадос, 46), Беренгер (Паредес, 42), Н.Уилямс (Гомес, 79), И.Уилямс (Жало, 87), Саннади.
Манчестер Юнайтед — Онана, Йоро, Магуайр (де Лигт, 65), Линделёф, Мазрауи (Шоу, 74), Угарте (Маунт, 65), Каземиро, Доргу (Диалло, 84), Фернандеш, Гарначо (Майну, 84), Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Берчич (36), Алварес (61), Маунт (77), Гарначо (84), Йоро (90+4).
Четлатиш: Вивиан (35).
"Тоттенхэм" ҳам рақиб дарвозасини уч бора ишғол қилди, аммо норвегияликлар бир бора жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди.
Тоттенҳэм — Буде-Глимт 3:1
Голлар: Жонсон (1), Мэддисон (34), Соланке (61, пеналти) — Салтнес (83).
Тоттенҳэм — Викарио, Порро, ван де Вен, Ромеро, Удожи, Бентанкур, Биссума, Жонсон, Мэддисон (Кулусевски, 65), Ришарлисон (Тел, 46), Соланке (Одобер, 75).
Буде-Глимт — Хайкин, Соволд, Гундерсен, Ниелсен (Мё, 46), Беркан, Фет (Кер, 77), Ҳауге, Салтнес, Маатта (Окленд, 65), Бломберг (Сёрли, 77), Ҳог.
Огоҳлантиришлар: Бёркан (57), Ромеро (73), Ҳауге (76).
Шу тариқа инглиз клублари финал сари катта қадам ташлашди. Жавоб беллашувлари 8 май куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар