“Арсенал”да катта тозалаш: жамоа 20 футболчи билан хайрлашди!

1 дақиқа ўқиш5K
“Арсенал”да катта тозалаш: жамоа 20 футболчи билан хайрлашди!
Англия Премьер-лигасида кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам чемпионлик унвонига эга чиқолмаган "Арсенал" таркибини жиддий равишда янгилашга қарор қилди. Лондонликлар асосий таркибдан тортиб, ёшлар ва аёллар жамоаларидан ҳам бир қатор футболчилар билан хайрлашганини расман маълум қилди.

Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Микель Артета янги мавсумга тайёргарлик доирасида асосий таркибнинг 4 нафар машҳур футболчиси билан шартномани янгиламасликка қарор қилди. "Канонирлар" ҳимоя чизиғи футболчиси Киран Тирни, ярим ҳимоячи Жоржиньо, бразилиялик дарвозабон Нето ҳамда ҳужумкор ўйинчи Раҳим Стерлинг билан хайрлашишди.

Қайд этиш жоизки, мавсум бошида “Борнмут”дан ижара асосида келган Нето ва “Челси”дан жалб қилинган Стерлингнинг ўйини клуб раҳбарияти ва мураббий Микель Артетанинг умидларини оқламади. Натижада улар ўзларининг асосий клубларига қайтарилди.

Шунингдек, асосий таркибдаги муҳим ўйинчилардан бири – Гана терма жамоаси вакили Томас Партининг келажаги ҳалигача ноаниқлигича қолмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячининг шартномаси яқин кунларда якунига етади ва унинг агенти ҳозирда клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Партининг жамоада қолиши ёки кетиши ҳали охирги ҳал қилинмаган масалалардан бири бўлиб турибди.

Бу футболчилардан ташқари, ёшлар ва қизлар жамоасидан ҳам бир нечта футболчилар билан хайрлашилди. Умумий ҳисобда "Арсенал" 20 нафар ўйинчи билан йўлларини ажратгани кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

Маълумотларга кўра, клуб бундай кенг кўламли ўзгаришлар орқали келаси мавсумда нафақат чемпионлик учун жиддий рақобатчига айланишни, балки янги иқтидорли футболчиларни таркибга жалб қилиб, узоқ муддатли ривожланиш режасини амалга оширишни мақсад қилган.

Микель Артета эса янги мавсум олдидан катта трансферлар қилишни режалаштираётганини айтиб ўтди. "Биз ҳар жиҳатдан кучли ва чемпионликка лойиқ жамоа тузамиз", деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" сўнгги икки мавсум давомида Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгасида етакчи бўлишига қарамай, мавсумнинг сўнгги босқичларида қимматли очколарни йўқотиб, совринни "Манчестер Сити"га бой берган эди.

Энди янги таркиб ва янги стратегия билан "Арсенал" ўз мухлисларига узоқ кутилган чемпионлик совғасини тақдим эта оладими, буни фақат келаси мавсум кўрсатади. Бугунги ўзгаришлар эса жамоада катта ислоҳотлар бошланганидан дарак бермоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?