date

Роналдунинг акробатик голи: «Ан Наср» 100% натижа билан пешқадам

Роналдунинг акробатик голи: «Ан Наср» 100% натижа билан пешқадам

Саудия Про-лигасининг навбатдаги 9-тур баҳсида «Ан-Наср» клуби ўз уйидаги «King Saud University Stadium»да «Ал Ҳалиж» жамоаси билан майдонда рақобат олиб борди ва 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. Риёдликлар ўзларининг 100 фоизлик ғалабали юришларини давом эттирди.

Биринчи бўлим: Устунликнинг мустаҳкамланиши

Дастлаб қизиқарли тўқнашувнинг 39-дақиқасида Жаоу Феликс ҳисобни очди. Унинг ортидан бор йўғи уч дақиқа ўтиб, 42-дақиқада Уэсли Гассова гол уриб, орадаги тафовутни иккитага етказди. Шу тариқа биринчи бўлим мезбонларнинг ишончли устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлим: Мане интригага нуқта қўйди

Иккинчи бўлим аввалидаёқ «Ал Ҳалиж» футболчиси Мурад Аль-Хавсави (47-дақиқа) гол уриб, интригани қайтаришга уринди. Аммо «Ан Наср» ҳужумчиси Садио Мане 77-дақиқада рақибларнинг умидларини сўндирди ва гол уриб, жамоасининг яна икки тўпли устунлигини мустаҳкамлади.

Роналдудан муҳим гол ва янги рекорд

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида (90+6) Криштиану Роналду ҳақиқий шедевр яратди ва ўйинга чиройли нуқта қўйди. Португалиялик афсона ҳаволаниб, акробатик усулда йўллаган ажойиб зарбаси билан шахсий фаолиятидаги голлар сонини муҳим 954 тага етказди. Ушбу ютуқ унинг фаолиятидаги ёрқин саҳифа бўлди. Қайд этиш керак, ўйин якунида «Ал Ҳалиж» футболчиси Курбелис қизил карточка олиб, майдондан четлатилди (90-дақиқа).

Саудия Пролигаси. 9-тур
Ан Наср — Ал Халиж 4:1
23 ноябр, «King Saud University Stadium»
Голлар: Феликс (39), Уэсли (42), Мане (77), Роналду (90+6) — Ал Ҳавсави (47).
Ан Наср — Ал Ақиди, Ал Ғаннам (Ан Нажи, 88), Симакан, Мартинес, Айман (Бушал, 61), Уэсли (Ал Ҳасан, 72), Анжело, Брозович (Ал Ҳайбари, 61), Мане (Ал Амри, 89), Роналду, Феликс.
Четлатиш: Курбелис (90, Ал Халиж).

Лига жадвалидаги ҳолат

Барча учрашувларда ғалаба қозонган Риёд клуби 27 очко тўплаб, яққол етакчилик қилмоқда. 14 очкоси бор «Ал Ҳалиж» эса жадвалда 7-поғонага пастлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг акробатик голи: «Ан Наср» 100% натижа билан пешқадам