date

Наполи 2025-йилда уйда ютқазмади

Наполи 2025-йилда уйда ютқазмади
"Наполи" жамоаси Италия чемпионатининг 14-тур марказий учрашувида Туриннинг "Ювентус" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу неаполликлар учун 2025-йилда А Серия доирасида ўз уйида ўтказган сўнгги ўйин бўлди.

Энди эса ишонч билан айтиш мумкинки, "Наполи" жорий йил давомида уй учрашувларида бирор марта ҳам мағлуб бўлмади. Жамоа 13 та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, 4 та ўйин дуранг билан якунланган.

"Наполи" учун бундай омадли уй мавсуми охирги марта 1987-йилда кузатилган эди. Ўша йили Диего Марадона фаолиятининг чўққисида бўлганида жамоа А Серияда 11 та уй учрашувида ғалаба қозонган ва 3 та ўйинда дуранг ўйнаган эди.

Кейинги турда "Наполи" "Удинезе" клубига қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи 2025-йилда уйда ютқазмади