date

Антонио Конте: Биз ўйинда ҳаддан ташқари ҳаяжонландик


“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 15-турида “Удинезе”га қарши сафaрдаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди. “Биз ҳаддан ташқари ҳаяжонландик, олдинда жуда кўп ишлашимиз керак.

Оғир паллаларда янада яхшироқ бўлишимиз шарт. Бундай вазиятларда ўзимизни тутишни билишимиз керак”, деди мутахассис учрашув якунида.

Конте биринчи бўлимда жамоаси ўйинни тўлиқ назорат қилганини ва рақибга дарвоза томон бирорта ҳам зарба бериш имконини бермаганини таъкидлади. Бироқ “Наполи” бу устунликдан фойда чиқара олмаган.

Ҳозирда “Наполи” 31 очко билан Италия чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антонио Конте: Биз ўйинда ҳаддан ташқари ҳаяжонландик