date

Фабио Каннаваро Лучано Спаллеттини севимли мураббийи деб атади

Фабио Каннаваро Лучано Спаллеттини севимли мураббийи деб атади
Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фабио Каннаваро 2025/2026 йилги мавсумда Туриннинг "Ювентус" клуби А Серия чемпионлиги учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Каннаваронинг таъкидлашича, "Қари синьора" ҳозир асосий рақобатчиларидан ортда қолаётган бўлса-да, скудетто учун курашдан воз кечмаслиги керак.

У жамоа бош мураббийи Лучано Спаллеттининг иш услубини алоҳида эътироф этди. "Лучано Спаллетти менга доим ўз ишида ёққан.

Бу мураббийдан, албатта, ўрганадиган жиҳатлар бор. У менинг севимли мураббийим", дея Каннаваронинг сўзларини Tuttosport нашри келтирди.

А Сериянинг 15-туридан кейин "Ювентус" 26 очко жамғарган ва турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Спаллетти шогирдлари пешқадам Миланнинг "Интер" жамоасидан етти очкога ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабио Каннаваро Лучано Спаллеттини севимли мураббийи деб атади