Жошуа нокаутга қарамай қониқмади: уни ғалаба ҳам қувонтирмади

Спорт1 дақиқа ўқиш294
Жошуа нокаутга қарамай қониқмади: уни ғалаба ҳам қувонтирмади

Оғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO ва IBO камарларига эгалик қилган собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Жейк Пол устидан қозонилган ғалабадан кейин кутилмаган тарзда очиқ танқид билан чиқди. Британиялик боксчи ўз сўзларида натижа борлигини, аммо ўзи истаган даража умуман чиқмаганини яширмади.

Жошуанинг таъкидлашича, бу жанг унга қониқиш эмас, аксинча, кўпроқ саволлар қолдирган. Унинг фикрича, олтинчи раундда нокаут билан якунланган баҳс ташқи томондан ишончли кўринган бўлиши мумкин, аммо ички ҳиссиёт бошқача.

«Мен анча яхшироқ жанг қилишим керак эди. Бу — ғалаба, лекин муваффақият эмас. Мен ҳам, мураббийим ҳам бундан кўпроғини кутгандик. Энди эса орқага қайтишнинг иложи йўқ. Вақтни ортга суриб бўлмайди. Олдинга қарашим керак», — деди Жошуа.

Унинг сўзларида яна бир муҳим жиҳат бор: Энтони бу жангни ўз фаолиятидаги навбатдаги сабоқ сифатида қабул қилмоқда. У ғалаба билан “яшаб қолиш” нияти йўқлигини очиқ айтди ва ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлади.

«Ўрганишим керак бўлган жуда кўп жиҳатлар бор. Шунинг учун ростини айтсам, мен ҳурсанд эмасман», — дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшомида Энтони Жошуа WBA рейтингида 14-ўринда турган блогер-боксчи Жейк Полни олтинчи раундда нокаутга учратган эди. Бироқ бу ғалаба тажрибали чемпион учун янги мақтанч эмас, балки янги босқич олдидан жиддий огоҳлантириш бўлиб чиқди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  2. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  3. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  4. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  5. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)
  6. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди
  7. Саломатлик
    Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?
  8. Дунё
    Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилиши давом этмоқда (видео)
  9. Дунё
    Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади
  10. Маданият
    Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди