date

Тео Эрнандес Леау доим ҳам эътиборли эмаслигини айтди


“Милан”нинг собиқ ҳимоячиси Тео Эрнандес клубда Рафаэл Леау билан бирга тўп сурганини эслади. Улар 2022 йилда жамоа билан А Серияда чемпионликни қўлга киритишган.

Эрнандеснинг таъкидлашича, Леау жуда кучли футболчи, бироқ баъзан майдондан ташқари нарсалар ҳақида ортиқча ўйлаб қолади. “Биз қанотларда жуда самарали ишлардик, ҳимоячиларга кўп муаммо туғдириб берардик.

Аммо мен уни марказий ҳужумчи ролида кўрмайман”, дея Эрнандеснинг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирди. Ҳозирда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тео Эрнандес Леау доим ҳам эътиборли эмаслигини айтди