date

Декабрь якунларига кўра А Серияда энг яхши мураббий аниқланди

Декабрь якунларига кўра А Серияда энг яхши мураббий аниқланди

А Серия матбуот хизмати декабрь ойи якунларига кўра "Интер" бош мураббийи Кристиан Киву Италия чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўтган ой миланликлар А Серия доирасида учта учрашув ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди: "Комо" 4:0 ҳисобида таслим этилди, "Женоа" устидан 2:1 ютилди, "Аталанта" эса 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ҳозирда "Интер" 42 очко билан турнир жадвалида пешқадам, иккинчи ўриндаги "Милан"дан эса уч очко олдинда бормоқда.

Киву "Интер"ни 2025 йил ёзида бошқаришга келиб, икки мавсумга мўлжалланган шартнома имзолаган. Руминялик мутахассис 2018–2024 йилларда клубнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ишлаган, 2025 йил февралидан июнигача эса "Парма"ни бошқариб, жамоага А Серияда қолишга ёрдам берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Декабрь якунларига кўра А Серияда энг яхши мураббий аниқланди