Гарри Кейн Бавария билан шартномани узайтириш учун янги шарт қўйди

1 дақиқа ўқиш215
Гарри Кейн Бавария билан шартномани узайтириш учун янги шарт қўйди

Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн Бавария билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, бироқ футболчи шартнома шартлари бўйича муҳим молиявий талабни илгари сурди. Тажрибали ҳужумчи клуб билан янги келишувда Джамал Мусиала оладиган маош билан тенг даражадаги маош олишни истамоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Kicker нашрининг хабар беришича, музокаралардаги асосий баҳс айнан молиявий масалалар атрофида кечмоқда. Кейн ўзининг жамоа учун қанчалик муҳимлигини ҳисобга олиб, Мусиала билан бир хил маош талаб қилмоқда. Ҳатто Саудия Арабистони клубларидан тушаётган катта таклифлар ҳам унинг Баварияда қолиш истагини ўзгартира олмаган.

Ҳозирда 32 ёшда бўлган ҳужумчи 2030-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолашни мақсад қилган. Бавария раҳбарияти эса дастлаб 2029-йилгача бўлган вариантни таклиф қилган эди. Бироқ, футболчининг жорий мавсумдаги ажойиб натижалари ва Венсан Компани қўл остидаги ўйини клубни унинг талабларига ён босишга мажбур қилиши мумкин.

Кейн жорий мавсумда 58 та гол уриб, Роберт Левандовскининг рекордини янгилади ва кетма-кет учинчи йил Бундеслига тўпурари бўлди. Майкл Олисе ва Луис Диаз билан биргаликда ҳужум чизиғида ҳосил қилган самарали тандем Баварияни Европадаги энг хавфли жамоага айлантирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?