Криштиану Роналду ниҳоят чемпион: Ал-Насср Саудия тахтини қайтарди

Спорт1 дақиқа ўқиш331
Криштиану Роналду ниҳоят чемпион: Ал-Насср Саудия тахтини қайтарди

Криштиану Роналду беш йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят йирик совринни қўлга киритди. Пайшанба оқшомида "Дамак" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган Ал-Насср 2025-26-йилги мавсумда Саудия Pro Лигаси чемпионлигини расмийлаштирди. Жорге Жесус шогирдлари турнир жадвалида ашаддий рақиби Ал-Ҳилал жамоасини икки очкога ортда қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувда Ливерпул собиқ вингери Садио Мане ва Бавария афсонаси Кингслей Коман томонидан киритилган голлар Ал-Нассрни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, Криштиану Роналду ўзининг дубли билан ўйинга якуний нуқтани қўйди. Айниқса, 41 ёшли ҳужумчининг жарима зарбасидан йўллаган голи ва яқин масофадан амалга оширган аниқ зарбаси стадиондаги мухлисларни ҳаяжонга солди.

Ал-Насср учун ушбу ғалаба жуда муҳим эди, сабаби жамоа ўтган ҳафтада Осиё Чемпионлар лигаси 2 финалида Гамба Осака жамоасига имкониятни бой берган эди. Бироқ Роналдо ва унинг жамоадошлари босимни енгиб ўтиб, 2019-йилдан буён илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Бу Роналдонинг 2021-йилда Ювентус сафида Италия кубогини ютганидан кейинги биринчи йирик клуб совринидир.

Мавсумни 28 та гол билан якунлаган Криштиану Роналду энди бор эътиборини Португалия терма жамоасига қаратади. Беш карра "Олтин тўп" соҳиби 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилган. Роберто Мартинез бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Конго ДР, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  2. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  3. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  4. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  5. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият
  6. Спорт
    «Энди “орзулар жамоаси” — бу сизларсиз!»: Головкин ўзбекистонлик боксчиларга...
  7. Спорт
    Ўзбекистон аёллар гандбол терма жамоаси Осиё чемпионатида Австралияни тор-мор этди
  8. Спорт
    Гукеш Доммараджу 3-партиядан сўнг Жавоҳир Синдоровдан узр сўради
  9. Дунё
    Бразилияда яшин бир зарбада 20 та сигирни нобуд қилди
  10. Дунё
    Трамп Путинни нега «дўстим» деб атаганини изоҳлади