date

Манчестер Сити мухлиси Арсенал юлдузларининг масхараларига жавоб қайтарди

Manchester Siti muxlisi Arsenal yulduzlarining masxaralariga javob qaytardi

Англия Премер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган Арсенал футболчилари мавсум давомида уларни "боттлерс" (муҳим паллада ютқазадиганлар) деб масхара қилган Манчестер Сити мухлиси Таль Реҳманни нишонга олишди. Микел Артета шогирдлари 22 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликка эришгач, ижтимоий тармоқларда ушбу мухлиснинг устидан кулишган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Хусусан, Габриел Магалҳаес Instagram саҳифасида Реҳманнинг мавсум бошидаги ва охиридаги ҳолати акс этган расмни жойлаб, "Кўп ўйлаб юбордингми?" дея изоҳ қолдирди. Букайо Сака ва Мйлес Левис-Скеллй эса кийиниш хонасида шампан виноси шишаларини ушлаб, танқидларга ҳазил билан жавоб беришди. Бу ҳолат Манчестер Сити Боурнемоут жамоасини мағлуб эта олмаганидан сўнг юз берди.

Таль Реҳман талкСПОРТ нашрига берган интервюсида Арсенал юлдузларига мурожаат қилиб, буларнинг барчаси шунчаки ҳазил бўлганини таъкидлади. "Йигитлар, ғалабадан завқланинг. Чемпион бўлишингиз учун 22 йил керак бўлди. Мен бундан хафа эмасман, бу шунчаки ҳазил эди, сизлар эса уни жиддий қабул қилдингиз", — деди у.

Шунингдек, мухлис Арсенал жамоасининг Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. "Агар сизлар Чемпионлар лигасини ҳам ютсангиз, мен Ойга кўчиб кетишимга тўғри келади. Лекин барибир сизларга омад тилайман", — дея қўшимча қилди у. Арсенал тез орада Будапештда Пари Сен-Жермен жамоасига қарши финалда майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити мухлиси Арсенал юлдузларининг масхараларига жавоб қайтарди