date
views 5 041

Ўзбек футболи тарихи “бузилди”: 56 йиллик клуб Суперлигани тарк этади

Ўзбек футболи тарихи “бузилди”: 56 йиллик клуб Суперлигани тарк этади
Кеча, 9 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 30-тури доирасида учта беллашув бўлиб ўтди.

«Локомотив» жамоаси «Бухоро»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чемпионлик сари яна бир қадам илгарилади.

Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК Олмалиқда «Қўқон-1912» жамоаси билан беллашиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Эслатиб ўтамиз, бугун Кубок соҳибларига автомашиналар совға қилинди.

Қуйи олтиликда Суперлигада қолиш учун курашаётган икки жамоа — «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» Фарғонада ўзаро ҳисоб-китоб қилди.

Учрашув тақдирини 89-дақиқда жиззахликлар легионери Никола Милинкович томонидан киритилган гол ҳал этди. У пенальтидан гол уриб, «Сўғдиёна»га муҳим уч очкони тақдим этди.

«Нефтчи» эса мазкур мағлубият сабаб Суперлигани муддатидан аввал тарк этади. Боиси фарғоналиклар ҳисобида ҳозирда 17 очко мавжуд ва улар сўнгги ўринда. АГМК ва «Сўғдиёна» жамоалари эса 23 очкодан жамғариб, қуйи олтиликда 4 ва 5-ўринни банд этиб турибди. Агар «Нефтчи» кейинги 2 та ўйинда 6 очкога эга бўлса ҳам ўзар ўйинлардаги паст натижалар сабаб улардан пастга жойлашади.

1962 йилда “Нефтяник” номи билан ташкил қилинган жамоа, ўз тарихида илк бор қуйи лигага равона бўлади.

Шу пайтга қадар ўзбек футболи тарихида фақатгина Тошкентнинг «Пахтакор», Наманганнинг «Навбаҳор» ҳамда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари Олий лигадан пастламаган эди. Демак, тарих ўзгаради ва улар сони 2 та бўлиб қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек футболи тарихи “бузилди”: 56 йиллик клуб Суперлигани тарк этади