date
views 3 015

Отабек Шукуров оғир жароҳатдан қутулиб, сафга қайтди

Отабек Шукуров оғир жароҳатдан қутулиб, сафга қайтди
Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров оғир жароҳатидан фориғ бўлди.

7 сентябрь куни 23 ёшли футболчи жамоаси таркибида Араб кўрфази Кубогидан ўрин олган «Ажман»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади. Унинг жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Шукуров март ойида Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Хитойга қарши ўртоқлик ўйинида оғир жароҳатолиб, апрель ойида жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. Натижада у сафга қайтиш учун 6 ой вақт сарфлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Шукуров оғир жароҳатдан қутулиб, сафга қайтди