Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган АГМК жамоаси навбатдаги трансферни расмийлаштирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, эндиликда олмалиқликлар Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Мате Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8 та голга муаллифлик қилган.
Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.
Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48 та гол урган.
Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117 та гол муаллифига айланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”