16:34 / 08.07.2020
1 819

Пьер-Эмерик Обамеянг Тьерри Анрининг яна бир натижасини такрорлади

Пьер-Эмерик Обамеянг Тьерри Анрининг яна бир натижасини такрорлади
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия Премьер Лигасининг 34-тури доирасида «Лестер»га қарши кечган учрашувда (1:1) рақиб дарвозасини ишғол этди.

Бу габонлик футболчининг Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумидаги 20-голи бўлди. Шу тариқа 31 ёшли футболчи «тўпчилар» сафида АПЛнинг кетма-кет икки мавсумида 20 ва ундан кўпроқ гол урган иккинчи ўйинчига айланди.

Аввалроқ ушбу натижани Тьерри Анри қайд этганди. У кетма-кет 5 (2001/02—2006/07) мавсум давомида 20 тадан кўпроқ гол урган. Бундай кўрсаткич 1992 йилдан бери ҳисоблаб келинади. Айнан шу йилдан эътиборан Англия Премьер Лигаси ҳозирги форматда ўтказилиши бошланган.

Обамеянг 2018 йилдан бери Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий мавсумда 32 та ўйин ўтказиб, ўз номига 20 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пьер-Эмерик Обамеянг Тьерри Анрининг яна бир натижасини такрорлади