19:21 / 21.09.2020
2 637

Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига Нўъмон Ҳасановдан жавоб

Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига Нўъмон Ҳасановдан жавоб
"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча "Андижон" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида клубда нима ишлар бўлганини, "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолат ачинарли эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Барчангизга маълумки, Андрей Канчельскис касалликдан тузалиб жамоа бошқарувига қайтгунига қадар унинг ёрдамчиси Нўъмон Ҳасанов мураббий сифатида майдонга олиб тушаётган эди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Биз бу борада Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Пахтакор" билан ўйинда дуранг ўйнадик, учрашувга жамоани ўзим тайёрладим. Ҳоким "Локомотив" билан ўйинга ҳам ўзингиз тайёрланг деди. Натижада рақибнинг ўйин услуби ва имкониятларидан келиб чиқиб тактика туздим, футболчиларни қайси чизиқларга жойлаштиришни кўриб чиқдим. "Локомотив" билан ўйинга 1-2 кун қолганда Канчельскис Азим Аҳмедовнинг жойини ўзгартиришни айтди. Натижада ўзим истаган таркибни туширмадим. Ўйин давомида амалга ошириладиган заҳираларни ҳам Канчельскиснинг ўзи қўнғироқ қилиб айтиб турди.

Лекин, кеча матбуот анжуманида бўлмаган гапларни айтгани мени ранжитди. Мен мураббийни ёмонламоқчи эмасман, нима бўлганда ҳам у бош мураббий, мен ёрдамчи. "Локомотив" билан ўйинга битта футболчини жойини ўзгартириш орқали тактика ҳам ўзгариб кетди, футболчиларни руҳияти тушиб кетди.

Мана, "Андижон" билан ўйинга жамоани ўзи тайёрлади, ўзи тактика тузди. Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўйишимни сабаби, Игорь Голбанни ёнида ўйнайдиган футболчи керак эди. Яъни "Локо"ни ўйин услубидан келиб чиқиб. Биласиз, рақиб сафида Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ўта кучли ҳужумчилар ўйнайди. Мақсад уларнинг бемалол ўйнамаслигига қаратилган эди.

Битта футболчини жойи алмашиши кўп нарсани ўзгартириб юборади. Марказий ҳимояда эса муаммоларимиз бор эди. "Андижон"ни юта олмадик, шундай бўлсада "Локомотив" билан ўйинни кавлаштириб кераксиз гапларни айтиш шарт эмас эди. Ҳозир айбдор мен бўлиб қолаётганим тушунарсиз ҳолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркакларча иш тутиш керак", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига Нўъмон Ҳасановдан жавоб