Шомуродов ёки Пёнтек? Элдорга қарши 7 факт!

Спорт2 дақиқа ўқиш2.3K
Шомуродов ёки Пёнтек? Элдорга қарши 7 факт!
Ёзги трансферлар вақтида Элдор Шомуродовни харид қилган “Женоа”да бош мураббийнинг ўзгаргани ўзбек футболчисининг Генуя клубидаги фаолиятига жиддий таъсир кўрсатадиган кўринади.

Италия оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, Баллардини жамоага ўзи ёқтирган ва кашф қилган Кшиштоф Пёнтекни чақиртирган. Польшалик футболчи кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, у Генуя клуби учун тиббий кўрикдан ўтган.
Шомуродов ёки Пёнтек? Элдорга қарши 7 факт!
Хўш, Пёнтекнинг келиши Шомуродовнинг “Женоа”даги фаолиятига қандай таъсир қилади?

1) Шомуродов ва Пёнтек бир типдаги ҳужумчилар. Иккисининг ҳам ўйини атлетизм ва тезкорликка таянади. Улар аслида гол уришни яхши ўзлаштирган ҳужумчилар тоифасига киришига қарамай, ҳозир иккисида ҳам пасайиш давом этмоқда. Бир бирига ўхшаш ҳужумчиларни таркибда ушлаб туришдан фойда йўқ. Пёнтек келса, асосий форвард бўлиши ҳақиқатга анча яқин. Ахир Баллардини қадрдон шогирдини захирада олиб ўтириш учун чақирмайдику.

2) Иккинчи ҳужумчи вазифасини икки метрли Жанлука Скамакка, тажрибали Горан Пандев, тўпни ушлаб ура оладиган Маттиа Дестро ёки қанотлардан ҳужум уюштиришга ихтисослашган Марко Пьяцца бажариши мумкин.

3) Баллардини Шомуродовга ишонмайдиган кўринади. Роландо Маран жамоасининг асосий таркибидаги жойини мустаҳкамлаб бораётган Элдор Шомуродов генуяликларнинг энг ёрқин ўйин кўрсатаётган футболчиси бўлишига қарамай, янги мураббий Давиде Баллардини ўзи бошқарган ягона учрашувда ҳужумчимизга умуман эътибор қаратмади. Яъни, эски йилнинг ғалаба билан якунланган сўнгги ўйинида Элдор майдонга туширилгани йўқ.

4) Пёнтек “Женоа” таркибида порлаганидан бери ҳали кўп вақт ўтгани йўқ. Маҳаллий мухлислар уни яхши кўради ва асосий таркибда ўйнашини талаб қилади. Жамоа раҳбарияти ва клубнинг ашаддий ишибозлари ўртасидаги муносабат қалтис эканини инобатга олиб, Кшиштоф томонларни муросага келтирадиган ўйинчи сифатида асосий таркибдан муқим жой олиши кутилмоқда.

5) Пёнтек жамоа таркибидаги етакчи ўйинчилар билан бирга ўйнаган ва ўзаро муносабати яхши. Пандев, Стураро ва Лерагер каби футболчилар кўпроқ уни қўллаб-қувватлайди. Жамоага мослашиши вақт талаб этмайди.

6) Пёнтек 100 фоиз Баллардинининг ўйинчиси. Польшалик ҳужумчини юлдуз даражасига кўтарган айнан Баллардини бўлади. Бу мутахассис Роландо Марандан мерос қолган Элдор Шомуродовни кўтаришдан кўра, эски шогирдини қайта порлашига кўмаклашиши аниқ.

7) Пёнтек “Женоа”га жами 25 миллион еврога тушиши айтилмоқда. Бу сумма ичига ижара ҳақи ва кейинчалик амалга оширилиши мумкин бўлган трансфер суммаси киради. Агар Кшиштофнинг келиши учун шунча сумма тўланса, у қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, асосий таркибдаги жойи кафолатланади.
Шомуродов ёки Пёнтек? Элдорга қарши 7 факт!
Албатта, Кшиштоф Пёнтекнинг келиши А Серия ўйинларига мослашаётган Элдор Шомуродов учун қўшимча босим бўлади. Бироқ, ҳамюртимиз ҳам рақобатдан чўчийдиган ёки осонликча таслим бўладиган йигит эмас. Балки Давиде Баллардинининг ўзбекистонлик легионерга ҳам қандайдир режаси бордир. Ишонганимиз шуки, агар янги бош мураббий Шомуродовга ишонч билдириб, имконият берадиган бўлса, Элдор маҳорат ва салоҳият бобида Пёнтекдан ҳам, бошқасидан ҳам қолишмаслигини исботлай олади. Зеро, соф рақобат ўсишга хизмат қилади, хулоса эса адолатли бўлиши керак.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Салоҳиятига заррача шубҳам йўқ»: Пеп Гвардиола Карло Анчелоттини қўллаб-қувватлади
  2. Дунё
    Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг можаролардан сўнг ходимлардан узр сўради
  3. Ўзбекистон
    Ўзбекистон 2027 йилги «энг юқори хавфсизлик» таъминланган давлатлар қаторига кирди
  4. Жамият
    Тошкентда 800 минг сўм эвазига интим хизмат кўрсатишга келишган эркак ушланди
  5. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  6. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  7. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  8. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  9. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  10. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди