Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун олдинги ўйинларга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Кучли рақибга қарши футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Катта иштиёқ кўрсатишди. Улар яна ҳаракатларига қўша олишади. Мазкур ғалаба чемпионлик сари қўйилган катта қадам ҳисобланади",- дейди Питер Хюистра.
- "Пахтакор" кетма-кет бешинчи ўйинни 1:0 ҳисобида якунламоқда. Аввалги ўйинларда битта голдан сўнг бошқа ҳужумга ўтмаётганди. Бугун эса бунинг аксини кўрдик...
- Футболчилар кучли рақибга ўзларини кўрсатиш учун ҳам бошқача иштиёқ билан тўп тепишади. Бу кўпроқ руҳий томонга боғлиқ. Яхши савиядаги футболчилар доим бундай рақиблар билан баҳсларда ҳаракатларини кучайтиришади.
- Жамоа ўтган йилгига қараганда зерикарлироқ ўйнамоқда. Кам гол уряпти. Бу борада нима дея оласиз?
- Футболда битта голга ҳам, тўртта голга ҳам уч очко берилади. Мен таққосламаган бўлардим. Энг муҳими ғалаба. Ҳозирга келиб биз энг яқин таъқибчимизни 14 очкога ортда қолдирдик. Ҳар доим ҳам бир хил ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар ҳам инсон. Юқорига кўтарилиш ёки пасайиш бўладиган ҳолат. Мухлисларнинг йўқлиги ҳам футболга таъсир қилади. Ўйинчилар бошқача тўп тепади. Тез орада касаллик камайишини, ишқибозлар стадионларга қайтишларини истайман.
- Шерзод Аъзамов бир неча йиллардан бери барқарор ўйнаб келмоқда. Унинг терма жамоага чақирилмагани сизни ташвишлантирадими?
- Шерзод энг яхши кўрган футболчиларимдан бири. Бизнинг ўйин фалсафамизга тўлиқ мос тушади. Жуда кўп ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборади. Шерзод эса ақл билан қарор чиқаради. Позицион ҳужумларни яхши бошлай олади. У битта хато қилса ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Балки Сречко Катанец терма жамоага чақирар. У икки бор ўйинимизни, машғулотларимизни кузатди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди