22:00 / 10.09.2021
2 104

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳаво ҳарорати пастлагани сабабли ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида тезкорлик кўзга ташланди. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бир неча вазиятлар яратдик ва йирик ғалабага эришдик. Футболчиларимдан ҳар томонлама қониқиш ҳосил қилдим. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди, дея оламан",- дейди Питер Хюистра.

- "Пахтакор" бугунги кунда рақобатчиларидан анча ўзиб кетган. Шу боис таркибда янада кўпроқ ёшларни тушуришни имкони борми?
- Шундоқ ҳам мавсум давомида ёшларга имконият бериб келяпмиз. "Пахтакор" ёш ва тажрибали футболчиларнинг уйғунлашувидан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Ким ўзини кўрсатса, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботласа туширамиз.

- Бир неча кун олдин Швеция билан ўйинда майдонга тушган футболчилар бугун ҳам асосий таркибда ҳаракат қилди. Уларда чарчоқ аломатлари йўқмиди?
- Терма жамоа сафидан қайтган ўйинчилар тез тикланишди. Шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз доим футболчиларнинг яхшироқ ҳолатда бўлишига интиламиз. Машғулот ва ўйинларда ўсиб, ҳар баҳсда яхшироқ кўринишга уринамиз. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик. Шу йўл сари ҳаракат қиляпмиз.

- Беш кундан сўнг Тошкентда "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Мазкур учрашув ҳақида фикрингизни билдирсангиз...
- Ушбу баҳсга қадар беш кун вақтимиз бор. Янада яхшироқ ўйнаш учун ҳаракат қиламиз. Кўрсатаётган ўйинимиз ҳар доим яхши бўлиши керак. Рақиб жамоа ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳали уларни ўрганмадик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"