22:52 / 25.09.2021
1 824

Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик”

Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик”
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйинни жуда яхши бошладик. Гол ҳам урдик. Биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлдик. Танаффусга чиқишдан олдин футболчилар бир оз хушёрликни йўқотишди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасида кўрсатган ўйинимизни тушунмадим. Бу мен билган “Пахтакор” эмасди. Сусткашликка йўл қўйишимиз натижасида рақибда иккита қулай имконият тақдим этдик. Ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Қайсидир маънода ўтган тур “Андижон”дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботладик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди”, – дейди Питер Хюистра.

- Бир неча тур олдинги “Пахтакор” Суперлигадаги танаффусдан кейин 1:0 ҳисобини сақлаб қолган ҳолда, ўйинни “ўлдириш”га ҳаракат қилаётганди. “Турон” билан ўйинда бунинг аксини кўрдик. Бу “Пахтакор”нинг исталган вақтда ўйинни кучайтира олишини англатадими? Рақиб ҳисобни тенглаштиргач жамоа яна очилиб ўйнади. Иккинчи саволим: Шерзод Темиров иккинчи таймдаги пасайиш чарчоқ билан боғлиқлигини айтди. Жамоа захираси бўйича чемпионатда кучли учликка киради. Бундай жамоа чарчаб қолиши мумкинми?
- Иккинчи бўлимда рақиб олдинга ўтди. Улар танаффусдан сўнг янги ҳужумчи билан майдонга чиқишди. Натижада уларнинг мураббийи танлаган тактикадан сўнг бизда кўпроқ ҳужумга ўтиш имконияти юзага келди. Ҳисобни тенглаштиришгани билан бизга кўп бўш ҳудудларни яратишди. “Турон”нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда.

- Шерзод Аъзамов ва Анзур Исмоиловнинг ёнида ёш футболчиларни ўстириш имкони йўқми? Улар бошқа ўсмайди. Фаолиятларининг чўққисидан ўтиб бўлишган...
- Сизда бошқа ҳимоячилар бўлса, айтишингиз мумкин (кулади). Уларнинг ўйинидан қониқмоқдаман. 20 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юбордик. Хатолар футболнинг бир бўлаги. Тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Чемпионлар лигасида катта мақсадларни кўзлаяпмиз. Қишда ҳар бир чизиқда жамоани кучайтирадиган футболчиларни қидирамиз. Олдин расман ОЧЛга йўлланма олишимиз керак.

- “Пахтакор” биринчи таймда кўпроқ ўнг қанотдан ҳужум қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар чап қанотга кўчди. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ?
- Баъзи ўйинларимиз бўлади, тўлиқ ўнг қанотни ишлатамиз. Айрим баҳсларда фақат чап қанотни ишлатамиз. Бу ўйиндан келиб чиқиб ўзгартирилади. Рақибларга икки қанотдан ҳам босим ўтказа оламиз. Иккинчи бўлимда Черанни олдинроққа суриш орқали бўш ҳудуд яратдик. Натижада кескинлик ошди.

- “Турон”нинг 77-рақамдаги (таҳр. – Билолхон Тошмирзаев) футболчисини персонал қўриқлаш мақсадида бирор ўйинчини бириктирганмидингиз?
- Йўқ, бундай қилмадик. Бу футболчини ўйиннинг бошида бошқа қанотда ўйнатишди. Шу биз учун сюрпириз бўлди. Икки қанотда ўйнайдиган ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик”