20:00 / 25.03.2024
292

Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?

Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Фото: Shutterstock
Бугунги кунда соғлом бўлиш учун спорт марказларига бориб, тренер кўрсатмасига биноан машқ бажаришга интилишади. Аслида саломатлик учун тоза ҳаво ва манзарали жойларда сайр қилиш, пиёда юриш ва югуриш кони фойдадир.

Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот ҳисобланади ва ҳар куни мунтазам кечки сайрга чиқадиганлар организми камҳаракат инсонларга нисбатан соғломроқ бўлади. Қуйида тоза ҳавода сайр қилишнинг фойдали томонларини батафсил кўриб чиқамиз.

Мушакларни мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний соғлиқни яхшилаш

Пиёда юриш — инсон бутун танаси учун энг фойдали ва қийин бўлмаган машғулотлардан бири. Жисмоний ҳаракат даврида оёқ соҳасидаги мушаклар мустаҳкамланади, юриш ҳолсизлик ва уйқучанликдан халос бўлишда ёрдам беради.

Турли касалликлар ривожини камайтириш

Мунтазам юриш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга, қон айланишини яхшилашга ҳамда қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

Соғлом вазнга эга бўлиш

Тоза ҳавода сайр қилиш ва югуриш организмдаги ортиқча калорияларни ёқиш ва вазнни доимий нормал кўрсаткичда сақлашнинг самарали усулидир. Ушбу машғулот метаболизмни тезлаштириш, иштаҳани назорат қилиш ва ортиқча овқатланишнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Сайр ­­— яхши кайфият ва тинч уйқу гарови

Тоза ҳавода айланиш сизга кўтаринки кайфият бахш этади, стресс даражасини пасайтиради ва депрессия билан курашишда асқатади. Югуриш эса диққатни ошириб, тунги уйқу сифатини яхшилайди.

Иммун тизимини мустаҳкамлаш

Жисмоний фаол бўлиш иммунитетни мустаҳкамлашга ва тананинг турли инфекциялар ҳамда касалликларга чидамли бўлишига ёрдам беради. Мунтазам пиёда юриш қон айланишини яхшилайди, иммунитетнинг янада самарали ишлашига турки бўлади.

Атрофдаги олам ва табиатдан завқ олиш

Пиёда юриш табиат ва атроф-муҳит гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, дўстона суҳбатлар ўтказиш имкониятини беради ва инсонга эстетик завқ бағишлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?