18:24 / 10.06.2024
370

Жигар учун энг фойдали ичимлик: у циррознинг олдини олади

Жигар учун энг фойдали ичимлик: у циррознинг олдини олади
Фото: Lifehacker
Цирроз ва ёғли касалликлардан ҳимоя қилувчи, жигар учун энг фойдали ичимлик аниқланди. Диетолог Кортни Д’Анжело қаҳва жигар саломатлиги учун энг фойдали ичимлик эканини таъкидлади, деб ёзади Sports.kz

Д’Анжело қаҳва ичиш цирроз ривожланиш хавфини камайтириши ва, шунингдек, жигарда юзага келиши мумкин бўлган ёғ касалликларидан ҳимоя қилишини (тадқиқот натижаларига таяниб) айтиб ўтди. У ичимликнинг фойдали таъсирини қуйидагича ифодалади: ёғлар тўпланишини камайтиради.

Қаҳва эркин радикалларнинг хавфини камайтиради ва орган ҳужайралари шикастланишининг олдини олади, жигарда антиоксидантлар миқдорини оширади. Жумладан, қора қаҳва ҳам жигар хасталиклари билан кураша олади. Шунингдек, нутритионист (овқатланиш бўйича мутахассис) ичимликнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш учун шакар, сут ёки қаймоқ қўшмасдан ичиш кераклигини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жигар учун энг фойдали ичимлик: у циррознинг олдини олади