Фото: iStock
"Фойдали озуқа моддаларининг танқислиги туфайли уйқусизлик вужудга келиши мумкин", дейди диетолог Д.Семирядов.
"Бундай моддалардан бири магний бўлиб, у уйқу режими нормал бўлишини таъминлайдиган мелатонин ва гамма-аминомой кислотаси — нейротрансмиттер ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Шунингдек, бу элемент мушакларни бўшаштиришга ва асабий тарангликни бартараф этишга ҳам ёрдам беради", дея тушунтирди мутахассис.
Уйқусизликни келтириб чиқарадиган кейинги сабаб эса темир моддасининг етишмаслигидир. Темир танқислиги билан кечадиган анемияда оёқлар титраши тез-тез безовта қилади, бу эса уйқу сифатига салбий таъсир қилади.
Қўшимча тарзда айтилишича, уйқусизлик C ва E витаминлари етишмаслиги туфайли ҳам юзага келади. Мазкур антиоксидантлар ўрнини тўлдириш орқали ҳужайралар шикастланишдан ҳимоя қилинади ва тезда ухлаб қолишга замин яратади.
Хулоса ўрнида шифокор D витамини миқдорини доимий назорат қилишни тавсия қилди, чунки унинг етишмаслиги уйқу сифатини бузади ва аксинча, D витамини миқдори ошиб кетиши кун давомида уйқучанлик ҳисси кўпайишига олиб келади ҳамда тунги уйқу фазалари бузилади.
Сизда айнан қайси витамин ва минераллар етишмаслигини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг, мутахассис керакли ҳолда сизга тегишли таҳлилларни топширишни буюради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...