Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш1.4K
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
— Ўнг қовурғам остида оғриқ сезаман. Яқинларим: «Ўт қопингизда тош борга ўхшайди, ультратовуш кўригидан ўтинг», деб маслаҳат бермоқда. Аслида ўт қопидаги тош қандай ва қаердан пайдо бўлади? Бунга сабаб нима?

— Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган суюқликнинг қопга жойлангани бўлиб, овқатланиш вақтида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ҳайдаб бериш вазифасини ўтайди, — дейди, Миллий тиббиёт маркази жарроҳи Бехзод Мамиров.
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
— Ўт суюқлиги овқат ҳазмига ёрдам беради. Одам узоқ вақт оч юрса, ўт димланади. Давомли қуюқ овқат истеъмол қилинса, ўт қопидаги сафро қуюқлашиб, кристаллар ҳосил бўлади.

Ўт пуфагида тош ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Жуда оч юриб, кейин бирданига тўйиб овқатланиш, хамирли, ёғли, аччиқ ва ширин таомларни кўп истеъмол қилиш, камҳаракатлилик, асабийлашиш, қорин дам бўлиши, қабзият натижасида ўт димланиб қолиб, ўт-тош касаллигига олиб келади.

Ўт пуфаги димланганининг биринчи белгиси бу — овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши ва ҳолсизликдир. Агар бунга эътибор қилинмаса, тошлар пайдо бўлади. Ўт қопи ўткир ва тез-тез қайталанувчи сурункали тошли холециститда, ўт пуфаги истисқосида, ўт пуфаги ўсмаси аниқланган ҳолатларда олиб ташланади. Ўшанда унинг вазифасини ўт йўллари бажаради.

Бунда овқат ҳазм қилишда бироз ўзгаришлар кузатилади. Шу сабабли мунтазам парҳез буюрилади. Аслида ўт қопидаги тош деярли сезилмайди, аммо у ҳаракатланиб ўт йўлига тиқилиб қолса, жуда кучли оғриқ пайдо бўлади.

Касал одам ўзининг ўт пуфагида тош борлигини узоқ вақт билмай юриши мумкин. Лекин тошлар кўпинча бу аъзоларнинг яллиғланишига сабаб бўлади, ўт йўлига тиқилиб қолади. Бунда қайталанадиган оғриқ пайдо бўлиб, бир неча соатлаб давом этади. Тош тиқилиб қолганида ўт (сафро) баданга сурилиб, бадан сарғаяди. Гоҳида ўт пуфаги ёрилиши ҳам мумкин. Шу сабабли ўт пуфагида оғирлик сезган заҳоти шифокорга мурожаат этиш зарур. Чунки ультратовуш текшируви аниқ ташхис қўйиш имконини беради. Аввало, шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.

Уй шароитида эса ўт-тош касаллиги билан оғриганлар оз-оздан, тез-тез овқатланиши, гўштни қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилиши, лавлаги, редиска ва бошқаларни қириб ейиши тавсия этилади. Шўр, аччиқ, ўткир, ширин, ёғли таомлар, спиртли ичимликлар, тамаки мумкин эмас.

Умумий соғломлаштириш гимнастикаси билан шуғулланиб туриш, ичакнинг равон бўшалиб туришига эътибор қаратиш тавсия этилади. Тош пайдо бўлганида ўт ҳайдовчи гиёҳлар, дорилар мумкин эмас. Чунки улар тошни қўзғатиб, кучли оғриқ пайдо қилади. Бироқ тош пайдо бўлишидан олдин жўхори попуги, наъматак, ўлмасўт, газандаўт, дастарбош, айир, маккаи сано, мойчечак дамламаларини ичиб туриш керак. Аъзонинг ҳаракатсизлик ҳолатини тоғ райҳони, далачой, ялпиз йўқ қилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?