Санжар Қувватов: "Пенальти белгиланган ҳар икки вазият кулгули"

Спорт1 дақиқа ўқиш429
Санжар Қувватов: "Пенальти белгиланган ҳар икки вазият кулгули"

Суперлига учинчи турининг марказий баҳси "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:1) "шерлар" дарвозабони Санжар Қувватов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мавсумни кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаган "Пахтакор", сўнгги йиллардаги энг азалий рақибига қарши бўлиб ўтадиган учрашувга қандай тайёргарлик кўрганди?

- Бугунги учрашувда йўқотадиган нарсамиз йўқ эди, фақатгина майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз керак эди. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг жамоа кўп танқид қилинди ва ҳар бир футболчи ичидан нималар ўтганини ўзи билади. Бугун барча бор кучини ишга солди ва шу сабаб бугун ғалабага эришдик деб ўйлайман.


- Бугунги учрашувни жамоа қандай ўтказди?

- Ўйинни жуда зўр ўтказдик деб ўйлайман, чунки ҳар бир позициядаги футболчи бор кучини ишга солди ва шу сабаб бугун биз ғолиб бўлдик.


- Бугун сиз қўриқлаган дарвозага икки маротаба пенальти белгиланди. Ўша вазиятларда 11 метрлик жарима зарбасини белгилашга асос бор эдими?

-  (кулади) Кулгули ҳолат тўғриси, иккала пенальти белгиланган вазиятлар кулгули.


- Ўйин охирида 11 метрлик зарбани бартараф этдингиз ва жамоангиз ғалабасини сақлаб қолдингиз. Ўйинда иккинчи маротаба пенальти белгиланган вазиятда, пенальтини қайтаришингизни аввалдан сезганмидингиз?

- Йўқ, пенальтини зарбасини аниқ қайтаришини ҳеч ким ҳис қилмайди. Мен йигитларнинг юзига қарадим ва уларнинг юзида ҳамма нарса сезилиб турган эди. Мен нима учун пенальти белгиланганини билмайман. Бу ҳакам қарори эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда ноқонуний ишлаётган хорижликлар жаримага тортилади ва депортация қилинади
  2. Спорт
    «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этиб, 2-ўринга кўтарилди
  3. Спорт
    5 та гол урилган драматик баҳс: «Атлетико» меҳмонда «Элче»ни мағлуб этди
  4. Спорт
    «Сантьяго Бернабеу»да сенсация: «Реал Мадрид» ўз майдонида «Алавес»га мағлуб бўлди
  5. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  6. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  7. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  8. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  9. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  10. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди