Серхио Рамос АПЛга қайтиши мумкинлиги яна кучаймоқда

Спорт1 дақиқа ўқиш356
Серхио Рамос АПЛга қайтиши мумкинлиги яна кучаймоқда

Футбол оламида яна бир қизғин хабар: тажрибали ҳимоячи Серхио Рамос “Монтеррей” билан тузилган келишувни расман бекор этди ва энди унинг навбатдаги манзили Англия бўлиши мумкинлиги ҳақида жиддий маълумотлар пайдо бўлди.

“Cadena SER” ёзганига кўра, “Манчестер Юнайтед” 39 ёшли испаниялик афсонанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирган ва унга расмий таклиф йўллаган. Манчестер клуби январ ойида Рамос билан шартнома имзолашга тайёр экани, айни дамда эса музокаралар учун очиқ тургани таъкидланмоқда.

Катта тажрибага эга, турли совринлар соҳибию бир қатор етук жамоаларда ўйнаган Рамоснинг Премьер-лигага қайтиши нафақат АПЛ мухлислари, балки бутун футбол жамоатчилиги учун кутилган воқелик бўлиши мумкин. Унинг лигадаги ўйини, жамоага қўшадиган тажрибаси ва майдондаги етакчилик қобилияти ҳақида ҳам кўплаб тахминлар айтилиб улгурди.

Бундан аввалроқ ҳимоячининг ёзда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш нияти сабаб Европага қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. Шу боис Рамоснинг Англияга кўчиб ўтиши терма жамоага чақирув олиши учун қулай имконият сифатида баҳоланмоқда.

Шу тариқа, тажрибали ҳимоячи фаолиятидаги навбатдаги боб АПЛда очилиши мумкин — бу эса Европа футболидаги энг қизиқарли хабарлардан бирига айланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  2. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради
  3. Спорт
    Олимпиакос Пирей — Милан: таркиблар ва жонли матн
  4. Фойдали
    Тугалланмаган ишлар мияни чарчатади: руҳий зўриқишни камайтиришнинг 5 усули
  5. Спорт
    Дин. Загреб — Байер Леверкузен: таркиблар ва жонли матн
  6. Спорт
    Таэквондо WT бўйича Гран-при финали старт олади: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби...
  7. Спорт
    Чемпионлар лигасида 5-турнинг энг яхши футболчиси соврини Энтони Гордонга насиб этди
  8. Спорт
    Тьерри Анри «Манчестер Сити»нинг инқирози сабабларини очиқлади
  9. Спорт
    Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгиани қандай мағлуб этиши мумкин?
  10. Спорт
    U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Италияга мағлуб бўлсада, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди