08:00 / 02.09.2021
1 630

Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман"

Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман"
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Наполи"дан ушбу клубга ўтгани ҳақида гапирди.
"Неаполни ташлаб кетиш мен учун оғир бўлганди. "Челси"даги фаолиятим бошланганидан кейин ушбу шаҳарни соғина бошладим.
Ўшанда менга қандай муносабатда бўлишгани барчамизнинг ёдимизда, тўғрими? Секин эдим, кучсиз эдим. Саррининг ўғли дейишарди. Бу эса мени ташвишлантирарди.

Аммо, мени эшитинг, ўшанда нотўғри баҳо бергансиз. "Верона"да ўйнаётганимда мени жамоада кўришни исташмаган ва 4-лигага ижарага бериб юборишганди. Ҳеч кимга керак эмасдим. Бироқ ишлашда давом этдим ва ҳурматга сазовар бўлдим. "Верона"га қайтдим ва биргаликда А Серияга чиқдик.

"Наполи"да оғир мавсум ўтди. Сарри келганидан кейин эса барчаси ўзгарди. "Челси"да ўтган ишлар эса шунчаки бир бўшлиқ. Кўплаб танқидларни эшитардим. Ўшанда: "Улар ҳали уялиб қолади", деб ҳаракат қилардим.

Ҳозир эса бу ерда Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси соҳиби сифатида ўтирибман. Энди ушбу танқидлар учун бир сўз айтаман холос: раҳмат. Барчага раҳмат
", - деди Жоржиньо.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман"